Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ" МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

×

 2022-11-09 19:32:57    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида "Ўқувчи ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Тошлоқ тумани бўйича бош мутахассиси Т.Абдуллаев, туман ХТБ мудири А.Солиев, туман ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Б.Эминов, “Саид Хотам Эшон” масжиди имом-хатиби М.Эминов ҳамда депутат Т.Солиевлар қатнашдилар. Йиғилишда умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари ва тарих фани ўқитувчилари учун “Ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, ёшларни ноқонуний равишда “хужра”ларда таълим олишлари ва диний таълим олиш мақсадида Миср АРга чиқиб кетишларига қарши курашиш, миссонерлик ва прозелитизмни олдини олиш” мавзуларида тушунчалар берилди. Шундан сўнг, иштирокчилар томонидан ёшлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий ҳолатлар, шунингдек, ёшларнинг ёт ва диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, интернет маълумотларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш ҳусусида фикр алмашилди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.