Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-11-16 17:03:16    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шундай экан ҳеч бир мурожаат, муаммо ва таклиф туман раҳбарининг эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Қабул давомида 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 4 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.