Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-25 09:51:07    197

PDF юклаш
Чоп этиш


 Тошлоқ туманида ташкил этилган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш методикаси” мавзусидаги ўқув семинарда Тошлоқ, Қува ҳамда Ёзёвон туманларидаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
     Республика миқёсида ўтказилаётган мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирок этиб, ташкилотчиларининг мазкур мавзуда ўтказилаётган семинардан кўзланган мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди.
   Семинар давомида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Бобур Хонтўраевнинг “Оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос ҳусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари”, “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб- тамойиллари”, “Гендер тенгликнинг таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари” мавзуларидаги маърузалари тингланди.
     Куннинг иккинчи ярмида ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида давом этди. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, соғлиқни сақлаш, бандлик, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, спортни ривожлантириш, маънавият ва маърифат марказининг туман бўлимлари масъул раҳбарлари иштирок этишди. Семинарнинг амалий ва юзма-юз мулоқот жараёнида иштирокчилар Оила ва хотин-қизлар ҳудудий бошқармалари ва суд идоралари билан ҳамкорликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва ўсмир қизларнинг саломатлигини сақлаш, оилавий тадбиркорлик, спортни оммалаштириш, маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини тарғиб қилиш борасида ўзаро фикр алмашдилар.