Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2022-11-25 11:10:39    199

PDF юклаш
Чоп этиш


 Кейинги йилларда юртимизда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак намуналаридан биридир. 
    Хусусан, Тошлоқ туманида кекса ва ёлғиз оналар, ногирон, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
    Тумандаги Жарқишлоқ МФЙ, Гулшан кўчасида истиқомат қилаётган Ёрқиной Отахонова ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллардан ҳисобланади. Ё.Отахонаванинг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий равишда холидан хабар олинади. 2021 йилда ҳомийлар ёрдами билан 3 хонали уй қуриб берилди. Ҳозирда ушбу хонадонда 2 нафар фарзандлари билан тинч-тотувликда яшамоқда.
     Бугун туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова, маҳалла раиси ҳамда хотин-қизлар фаоли Ё.Отахонаванинг холидан хабар олиб озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.