Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2022-11-29 16:32:09    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётади. 
     Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. 
    Қабул давомида 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 3 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
     Қабулда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тиллаволдиев қатнашиб фуқароларга мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунчалар берди.