Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ

×

 2022-11-29 16:36:10    193

PDF юклаш
Чоп этиш


      Маълумки, 2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб қилиш механизми ишга туширилиши кўзда тутилди. Жойларда аҳолини қийнаб келаётган  муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айланиши борасида йўлга қўйилган янги тизим орқали фуқароларнинг жамиятимизда бўлаётган ривожланиш ва юксалишларга дахлдорлик туйғуси янада ортди. “Ташаббусли  бюджет” лойиҳасининг иккинчи мавсуми давомида Тошлоқ туман ҳокимлигига фуқаролардан жами  160 та ташаббус жўнатилди. Лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида эса 50  973 нафардан зиёд аҳоли иштирок этди. Энг кўп овоз олган 10 та лойиҳа  ғолиб деб топилиб, уларга 8 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилди. 
– Ташаббусларнинг энг кўпи умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари бўлди, –дейди туман молия бўлими  мудири Жасурбек Қурбонов.  –Жумладан, 51-умумтаълим мактабининг иссиқлик тизимини яхшилаш учун 800 млн. сўм, 22-умумтаълим мактаби биносини  жорий таъмирлаш мақсадида 1 100,0 млн. сўм, 9-умумтаълим мактаби иссиқлик тизимини таъмирлаш  учун  900  млн.  сўм,  3-умумтаълим мактаби  биносини  жорий  таъмирдан чиқариш учун 500 млн. сўм, 45-умумтаълим  мактабининг иссиқлик тизимидаги муаммоларни яхшилаш учун 500 млн. сўм, 6-умумтаълим мактабини жорий таъмирдан чиқариш учун 800 млн. сўм, шунингдек, туман марказий шифохонаси қабул диагностика бўлимига замонавий УТТ ва рентген аппаратини сотиб олиш учун 950 миллион сўм ажратилди.
  “Турват” МФЙда жойлашган қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича лойиҳага 3 мингдан ортиқ овоз берилиши эвазига 850 миллион сўм маблағ ажратилди. Жорий таъмирлаш ишлари шу кунларда якунига етади. 
   Таъкидлаш керакки, бугунги кунга келиб “Ташаббусли  бюджет” лойиҳаси орқали жойларда фуқаролар уюшган ҳолда  ўз  ҳудудидаги  муаммоларни  ҳал этиш учун овоз йиғиб, пул ажратилишига эришмоқда.