Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2022-12-10 16:35:25    147

PDF юклаш
Чоп этиш


   Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида мусобақаларнинг республика босқичлари бўлиб ўтди. 
    Беллашувлар ўз номига яраша беш босқичда ташкил этилди. Оммавий спорт тадбирларида республикамизнинг барча вилоятларидан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Мусобақаларнинг республика босқичларида эса А, В, С лигалар бўйича кўплаб спортчи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
   Албатта, “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида ўтказилган мусобақаларда тошлоқлик ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар.  Мусобақанинг республика босқичида 27-30 ёшлар тоифасида "С" лига бўйича қатнашиб, спортнинг стол тенниси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган Жумагулхон Жабборова ҳақида аввал ҳабар берган эдик. 
    Бугун эса туманимизда яна бир ҳушхабар тарқалди. Бесаранг қишлоғидаги спортчи қизлар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг  Стритболь тури бўйича 27-30 ёшлар тоифасида биринчи ўринни эгалладилар. Шу муносабат билан мусобақа ғолиблари Одина Ахмадалиева, Фотимахон Исмоилова, Гавҳарой Низомова ҳамда Мавлудахон Абдулхамидоваларнинг Бесаранг МФЙдаги 32-умумтаълим мактабида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 
   Тадбирда туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев, 3-сектор раҳбари Фарҳоджон Бектошевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда спортчи қизларнинг ота-оналари ва яқинлари уларнинг эришган ғалабалари билан муборакбод этдилар.    
   Айтиш мумкинки, ғолибликни қўлга киритган спортчи қизларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда "Универсал спорт майдончаси" қурилиши бўйича сертификат топширилган бўлиб, унга кўра тез кунларда Бесаранг қишлоғида ёшлар учун кенг имкониятларга эга бўлган спорт майдончаси барпо этилади.