Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2022-12-23 13:04:46    137

PDF юклаш
Чоп этиш


 Жорий йилнинг 16-21 декабрь кунлари Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида спортнинг “Турон” яккакураши бўйича 2007-2008 ва 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Покистон давлатларидан ташриф буюрган ёш спортчилар ўртасида “Осиё кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди. Қувонарлиси ушбу мусобақаларда Тошлоқлик 4 нафар спортчилар Фарғона вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилиб 3 нафари,-  Мусажонов Иззатилло Зафаржон ўғли 37 кг вазнда 2-ўрин-  Қамбаралиев Бехрузбек Бахромжон ўғли 40 кг вазнда 3-ўрин-  Тохиржонов Насибулло Қудратилло ўғли 34 кг вазнда 3-ўринни қўлга киритиб ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.
 Бугун 9-умумий ўрта таълим мактабида мусобақа иштирокчилари ва совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов, туман ички ишлар бўлими раҳбари Ф.Бектошев, туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Д.Юлдашевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими А.Джурабаев мусобақада иштирок этган спортчилар ва уларнинг ота-оналарини самимий қутлаб, эришилган натижаларда спортчиларнинг мураббийи Набижонов Шохжахон Шавкат ўғлининг ҳам хизматлари катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
  Тадбир якунида мусобақа совриндорлари ҳамда мураббий муносиб тақдирланди.