Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАВСУМДА ГУЛЧИЛИКДАН 350 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД

×

 2022-12-27 17:34:56    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Томорқа даромад манбаи. Буни яхши билган тушунган тошлоқликлар ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, мўмайгина даромад топмоқдалар.
      Элёрбек Каримов ҳам 1 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, 9 турдаги гул навларини парвариш қилмоқда. Тадбиркор даромад топиш билан бирга 10 нафарга яқин хотин-қизларни иш билан банд этди. 
     Гулчилик нозикликни ҳамда алоҳида эътиборни талаб этадиган машаққатли меҳнатдир,-дейди тадбиркор Э.Каримов. -Авваллари бу жойлар қаровсиз қолган ерлар бўлган. Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорларга бераётган имкониятларидан самарали фойдаланиб, 1 гектар ер майдонига кредит асосида иссиқхона барпо этдик. Гулчилик сир асрорларини пухта ўрганим, ҳозирда гулнинг нозик турларини парвариш қилмоқдамиз. Даромади ҳам мўмайгина, маҳсулотларимиз маҳаллий бозорлардан ташқари қўшни давлатларга ҳам сотилмоқда. Келгусида, фаолиятимизни кенгайтириб, ишчи ўринларни янада кўпайтирмоқчимиз.