Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


«СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ» АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-03-14 18:46:04    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманидаги “Турват” МФЙда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда спортчи ёшлар, уюшмаган ёшлар ва маҳалла аҳолиси фаол иштирок этди.
Шундан сўнг, Турват оилавий шифокорлик пунктида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган малакавий семинар ташкил этилди.
Семинарда тиббиёт ходимларига аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шахсий гигиенияга риоя қилиш тушунчаларини кенг тарғиб қилиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.