Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2023-03-14 18:48:09    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида ҳам кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди. Қабулда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 5 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Қабулда мурожаатларнинг аксари ижобий ҳал этилди ва вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.