Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Олий Мажлис Сенати ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

×

 2023-03-23 13:57:55    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Ушбу лойиҳа халқимиз томонидан энг кўп муҳокама қилинган, таклифлар билдирилган, халқаро экспертлар фикрлари инобатга олинган ҳужжат бўлгани қайд этилди.  
Айниқса, давлат ҳокимияти тизими тубдан ислоҳ этилиб, парламентаризм янада кучайтирилиши халқчил давлатчилик асослари кучайишига замин яратади. Амалдаги Конституция бўйича Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та бўлган бўлса, лойиҳага асосан уларнинг сони 12 та бўлмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага ошмоқда.
Мажлисда Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши эътироф этилди.
Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари ҳажми 65 фоизга ошди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сони ва мазмуни Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш заруратидан далолат беради.
Муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинланди.  
Авазбек РахимовЖиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.