Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАСИ ОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА

×

 2023-03-31 17:11:35    877

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида 2023 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 130 нафар хотин-қизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари тарқатилган.
Хусусан, "Терактаги" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ҳаётхон Холматова ҳам "Аёллар дафтари"га олиниб, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машинаси ажратилди. 
Ўтган йили ушбу МФЙда истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи Рўзихон Мўминовага субсидия асосида тикув машинаси берилди. Ҳозирда улар ўз хонадонларида буюртма асосида ёстиқлар, аёллар кийимлари, кўрпа ва тўшак қопламалари тайёрлаб маҳаллий бозорларга сотиб даромад топмоқдалар.