Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ" ТАНЛОВИНИНГ БИРИНЧИ (ТУМАН) БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-19 19:53:23    221

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги "Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 562-сонли Фармонига кўра, бугун тумандаги 2-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун  "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг биринчи (туман) босқичи бўлиб ўтди.   
Маълумки, мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда хорижий тилларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқишини ошириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга замин яратиш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Туманда танловни юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида алоҳида тайёргарликлар кўрилди. Танловга инглиз, немис ва француз тилларидан бири хорижий тил сифатида ўқитиладиган 48 та умумий ўрта таълим мактаблари жалб қилинди.
Танловнинг очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, иштирокчиларга омадлар тиладилар. Бир гуруҳ муддатидан аввал талаба бўлган мактаб битирувчиларига фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.