Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


1 ИЮНЬ – “ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-31 13:55:12    160

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунёда болажонлар кулгиси-ю шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўргатишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодати ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.
Бугун Тошлоқ туманидаги 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан кўнгилочар концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар эртамиз эгалари бўлган болажонларни байрам билан самимий табрикладилар.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади, -дейди 2-сонли ДМТТ раҳбари Насибахон  Азимова. – Муассасамиз тарбияланувчилари томонидан саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади.