Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"ДХХ РАИСИ КУБОГИ" МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2023-06-01 08:24:05    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Давлат ҳавфсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақаларининг туман босқичи якунига етди.
Ўтказилган ДХХ раиси кубоги баҳсларида тумандаги барча маҳалла жамоалари иштирок этишди. Финал  ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган  “Садда” ва “Бўстон” маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар.
Муросасиз баҳсда 3-сектор ҳудудидаги “Садда” маҳалласининг ёшлари пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди. 
Cпортнинг “Мини футбол” ва футбол тури бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари: 
“Мини футбол” тури бўйича:1-ўрин “Найман” МФЙ (1-сектор).2-ўрин “Бўстон” МФЙ (4-сектор).3-ўрин “Каттакўча” МФЙ (3-сектор).
“Футбол” тури бўйича:1-ўрин “Садда” МФЙ (3-сектор).2-ўрин “Бўстон” МФЙ (4-сектор).3-ўрин “Қумқишлоқ ” МФЙ (2-сектор).
Қизлар ўртасида “Мини футбол” тури бўйича:1-ўрин “Чек” МФЙ (1-сектор).2-ўрин “Қипчоқариқ” МФЙ (4-сектор).3-ўрин “Қумқишлоқ” МФЙ (2-сектор).
Мусобақа якунида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ойбек Фармоновлар ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини, пул мукофотларини топширдилар.