Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙИБ, ТУМАННИНГ ИҚТИСОДИЁТИ ЮКСАЛМОҚДА

×

 2023-06-06 09:11:03    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида яқинда иш бошлаган “Ice milk bif” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган кенг ассортиментдаги музқаймоқлар тобора харидоргир бўлиб бормоқда.
Айни пайтда корхонада тайёрланаётган сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар бутун мамлакатимиз бўйлаб савдо тармоқлари, супермаркетларга етказиб берилмоқда. Айниқса, бугунги иссиқ кунларда музқаймоққа бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқори. Буни инобатга олган ҳолда корхонанинг шинам ва озода ишлаб чиқариш цехида қадоқланаётган музқаймоқлар пешма-пеш сотувга чиқариляпти.
 -Истиқболли лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан 6 миллиард сўмга замонавий технологиялар харид қилиниб, олиб келиб ўрнатилди,-дейди тадбиркор Фазлиддин Дадажонов. – Натижада 30 та янги иш ўрни яратилиб, 10 турдаги музқаймоқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
Ҳозирги кунда “Ёшлар” кичик саноат зонасида 80 сотих ерда самарали фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркор яқин истиқболда лойиҳа доирасида қўшимча тармоқларни ишга туширишни мақсад қилган. Бунинг натижасида келгусида тошлоқлик 60 нафар йигит-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланади.
-Тадбиркорликда замонавий ёндошув, инновация, маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга,-дейди Ф. Дадажонов. – Айни жиҳатларни инобатга олиб, яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиққанмиз. Мақсадимиз – халқимизни доимо сифатли ва ҳамёнбоп музқаймоқлар билан таъминлашга қаратилган.
Таъкидлаш ўринлики, жорий йилнинг май ойида корхонада 60 тонна музқаймоқ тайёрланиб, улгуржи нархларда харидорларга етказиб берилишига эришилди. Ўтган ойда тадбиркорлик субъектининг даромади 200 миллион сўмни ташкил этди.
Эътибор ва рағбат тадбиркорликни янада гуллаб-яшнашига хизмат қилади. Бугунги кунда корхонада меҳнат қилаётган ҳар бир ходим ойига ўртача 2-6 миллион сўм иш ҳаққи олади. Шу билан бирга, бу ерда ходимларнинг мароқли дам олиши, овқатланиши учун ҳам қўшимча қулайликлар муҳайё этилган.