Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-06-19 15:04:58    243

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз ғаллакорлари жорий йилда 5070 гектар ерга ғалла экиб давлатга 13500 тонна дон сотишга аҳд қилганлар. Ғалла қанчалик мўл бўлса нафақат фермернинг шартнома шартларини барвақт бажариб эл-юрт олдида юзи ёруғ бўлиши, балки ўзи ва ишловчилари хонадонига ҳам тонна-тонна дон киришини дилдан ҳис этган деҳқон борки меҳнати ҳам, ғайрати ҳам шунга яраша бўлади. Биринчилардан бўлиб ғалла ўримини бошлаб берган "Тошмад" фермер хўжалигида дастлабки куннинг ўзида 21 тонна сара дон давлатга сотилган бўлса, "Файзли Абдумутал полвон" фермер хўжалигида бир кунда тарозига қўйилган ғалла 38 тоннани ташкил этди. "Мадумар Раҳмон Карим файз", "Акмал ғурури" сингари фермер хўжаликларининг ғаллазорларида ҳам ўрим уюшқоқлик билан бошлаб юборилди.
Туман бўйича ташкилланган 15 та ўрим отрядларига уюшган 15 та турли русумдаги комбайнлар, дон ташувчи транспорт воситалари иш унумини янада оширишга ҳаракат қилиняпти.
Деҳқонларнинг йил ўн икки ой қилган сидқидил меҳнатлари ўз рўёбини топиб буғдойзорларимиздан ғалла ҳосили йиғиштириб олинаётган экан унинг ўз вақтида ўрилиб қабул жойларига етказилишида ўрим отрядларининг аҳамияти беқиёс. Чунки ҳар бир фермер даласидаги ҳосилни нест-нобуд қилмай вақтида ўриб-йиғиб олишни истайди. Ана шундай паллада ёрдамга келган ўрим отряди комбайнчиси ва ҳайдовчилари, мутахассисларига деҳқоннинг миннатдорчилик сўзлари ҳам кўп бўлади. 
-Ғаллакорларимиз ризқ-рўзимиз, бойлигимиз бўлган донни йиғиштириб олаётган эканлар уларга ана шу ишда камарбаста бўлаётганлигимиз ҳар биримизга янада ғайрат бағишлаяпти, - дейди 9-отряд раҳбари Одилхон Мажидов – Айниқса, мўл ҳосил етиштириш эвазига шартнома режасини бажариб эл-юрт олдида юзи ёруғ бўлаётган фермерларнинг қувончига шерик бўлиш янада завқлидир. 
-66 гектар майдонда деҳқончилик қиляпмиз, - дейди “Умидли тонг файзи” фермер хўжалиги раҳбари Обиджон Мирзаматов, - 39 гектар ерда ғалла етиштирдик. Ҳосил чўғидан кўнглимиз тўқ. Ҳисоб-китобларимизга кўра ҳар гектар ердан ўртача 85-90 центнердан ҳосил кўтармоқчимиз.