Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ВАТАН ТАЯНЧИ” ОРТЯДИ АЪЗОСИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-06-23 16:00:02    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент қарори билан Мудофаа Вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, мактабларда эса унинг отрядлари ташкил этилди. Унга ихтиёрий равишда аъзо бўлган 10-11-синф ўқувчилари орасидан бир нафарига олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Ушбу қарор ва буйруқлар асосида Тошлоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги йигирма бешта умумтаълим мактабларининг бир нафардан энг аълочи, фаол ва Ватанпарвар “Ватан таянчи” ортяди аъзоси бўлган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Олий ҳарбий билим юртларида ўқишни мақсад қилган номзодларга беш фоизли имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда тарқатилди.
Ушбу тавсиянома Ватанпарвар ёшлар учун яна бир имкониятлар чўққисига айланди десак хеч муболаға бўлмайди. Чунки тавсиянома уч йил муддатли кучга эга бўлиб фақат бир маротаба фойдаланиш имкониятини беради. Олий ҳарбий билим юрти номзоди умумий йиғган баллини беш фаоизи қўшимча равишда тавсия этилиши бу номзодга катта умид ва куч бағишлайди.  
Туманнинг йигирма беш нафар беш фоизга эга бўлган битирувчи ёшларидан етти нафари Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Олий ҳарбий билим юртларига ўқиш учун номзодликка қабул қилинди. Бир нафари эса Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда Вазиятлар Академиясига ўқиш учун номзодликка қабул қилинди. Уч нафари эса Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академиясига ўқиш учун номзодликка қабул қилинди. Кўриниб турибдики ушбу тавсиянома ёшларга катта ишонч ва қалбларга сўнгмас умид олиб келди.
Шу куни тавсияномаларни ота-оналар ҳамда устозлари иштирокида туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими Абдумажид Солиев ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзодбек Қосимовлар тантанали равишда топширдилар.