Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҒАЛЛАКОРЛАРИ РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

×

 2023-06-26 16:04:33    165

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз ғаллакорлари эл-юрт олдидаги чуқур масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳар йилгидек бу йил ҳам астойдил ва уюшқоқлик билан ишлаб дон сотиш шартнома режасини вилоятда етакчилардан бўлиб уддалашга муваффақ бўлдилар. Буғдой парваришланган 5070 гектар ернинг ҳар гектари ҳисобига ўртача 80  центнерданга етказиб сара дон йиғиштириб олиниб 13561 тонна ғалла  сотилди. 
Туманимиз ғаллакорлари аввало ғалланинг ўз вақтида, меъёрида, сифатли қилиб тайёрланган майдонларга экилишини таъминлай олдилар.  Пешма-пеш суғорилган майдонларда уруғ бир текис униб чиқиб тўлиқ гектарлар яратилди. Экиш баробарида минерал ва маҳаллий ўғитлар солишга эътибор берилганлиги кўчатларнинг бир текис ривожланиш   имкониятини берди.
Ғаллачилик соҳасидаги барча агротехник тадбирлар изчил олиб борилди. Айниқса кузги қишки, баҳорги мавсумда ҳам экинларни пайҳонгарчиликлардан сақлаш,  озиқлантириш, суғориш, пайкаллар бошларига шарбат чуқурлари ҳозирлаб экинларга маҳаллий ўғит оқизиш сингари ишларда суръат ва сифат бирлиги таъминланди. 
Мана бугун ана шу меҳнат ва заҳматларнинг самараси кўринди. Шартнома режаси муваффақият билан уддаланди. Ўрим-йиғимнинг ўз вақтида, уюшқоқлик билан ўтказилиши учун изчил тадбирлар тузилиб амалга оширилганлиги ютуқларимиз гарови бўлди. Мавсумда жойларда ташкилланган 15 та ўрим-йиғим отрядларининг фаолияти меъёрлаштириб борилди. Тумандаги ММТП ҳамда қатор фермер хўжаликларига қарашли комбайнлар ҳам бир жойга жамланиб таъмирлов ишлари марказлашган ҳолда олиб борилганлиги ўз самарасини берди.    
Туманнинг катта ғалла хирмонига арзигулик улуш қўшган  фермерларимиз тўғрисида бугун фахр ва ифтихор билан гапириш мумкин. Айниқса 100-300 тонналик ғалла хирмони уйиб тошлоқликларнинг деҳқончиликдаги шуҳратини янада ёйиш ҳаракатида бўлаётган “Зироатчи”, “Турғун Диёрбек саховати”, “Ўлмас Тоҳир”, “Ваҳобжон ота”, “Аҳмад Абдуллоҳ ота”, “Отабек Билолбек кўрки”, “Диёрбек Турдалиев файзи”, “Яккатут нури”, “Турдиали Қодиров”,  “Омад”, “Азимжон дала зийнати”, “Заркент зийнати”, “Умидли тонг файзи” сингари фермер хўжаликлари шаънига қанча мақтов гаплар айтсак оз.
Айни кундаги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатяптики фермерларимиз жорий йилда буғдой ҳосилдорлиги бўйича мисли кўрилмаган натижаларни қўлга киритдилар. Туманда шартнома режаси ортиғи билан бажарилган ҳозирги кунда фермерларимиз далаларида хали 2055 гектар ўрилмаган буғдой майдонлари мавжуд.  Бу ғалланинг нафақат фермерларимиз, балки уларнинг ишловчилари хонадонларига ҳам қут-барака киритиши табиий албатта.