Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ -2024” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-06 09:36:12    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани Касб-ҳунар мактаблари ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди 
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларда ҳудудлар кесимида 6 та жамоанинг 48 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлари мусобақа низомига кўра 4 та шарт асосида синовдан ўтдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 32-умумий ўрта таълим мактабининг “Қутқарувчи” жамоаси 3-ўринни, 16-умумий ўрта таълим мактабининг “Янги ҳаёт” жамоаси 2-ўринни ва 5-умумий ўрта таълим мактабининг “Қалқон” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек Касб-ҳунар мактаблари ўртасида ўтказилган мусобақада 2-сонли касб-ҳунар мактаби ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб бўлган жамоаларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.