Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚЛИК ЮРТДОШИМИЗ “ШУҲРАТ” МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-03-06 09:37:25    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар юксак мукофотлар билан тақдирланди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, Тошлоқ туманидаги «Zamin Aziya Farm» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Кошипжонова Ўктамхон Салимовна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Ўктамхон Кошипжоновани ушбу мукофот билан муборакбод этамиз.