Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ПИЁЗЧИЛИК МАҲАЛЛАСИ КЎРКАМ МАСКАНГА АЙЛАНИБ, НАМУНАВИЙ ХОНАДОН ВА КЎЧАЛАР СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА.

×

 2024-03-12 15:07:49    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида “Пиёзчилик” МФЙ инфратузилмаси яхшиланмоқда. Маҳаллада ободонлаштириш, ичимлик суви тармоғини яхшилаш, асфальтлаштириш, электр ҳамда газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш каби ишлар олиб борилмоқда. 
Шу кунларда ҳудудда электр тармоқларини янгилаш, трансформаторларни таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Натижада қиш кунлари аҳолини ташвишга солган энергия манбалари билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топмоқда. 
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида "Пиёзчилик" маҳалласида жами 2 км янги электр тармоғи тортилди. 5 та трансформатор  таъмирланди. Муддати ўтган 225 дан зиёд симёғоч бетон устунларга алмаштирилди.