Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КЕКСАЛАР ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-13 13:24:18    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Муборак Рамазоннинг илк кунларида Тошлоқ туманига Фарғона вилояти соғлом авлод жамғармаси тиббиёт ходимлари ҳамда тиббий ижтимоий ёрдам бригадаси ходимларидан иборат врач мутахассислар ташриф буюрдилар. 
Улар дастлаб йиғилганларга тиббий кўрикни мақсад вазифаларини тушунтириш билан бирга, ёшларимизнинг китоб ўқишга қизиқтириш ва китоб мутолаасида ёши улуғ отахон ва онахонларни ўрни ва роли катта эканлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, саломатлик ва узоқ умр кўриш гарови эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 
Тиббий кўрикда Тошлоқ шаҳарчасида истиқомат қилаётган ёши улуғ отахон ва онахонларнинг саломатлиги малакали тиббиёт ходимлари томонидан текширувдан ўтказилди. Зарур муолажалар олиб борилди.  
Шу куннинг ўзида 70 нафар кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди. 27 нафарига амбулатор тавсиялар берилди. 30 нафарига бепул дори-дармон берилган бўлса, 2 нафарига стасионар шароитда даволаниш учун йўлланма берилди.