Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ЭЗГУЛИК - ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ - ҚУРОЛИМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2024-03-14 10:57:58    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тумандаги 2-умумтаълим мактабига "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, шоир ҳамда санъаткорлар ташриф буюрдилар.
Маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, оила бекалари, фан, таълим, маданият каби йўналишларда муваффақиятга эришган қизлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамиджон Тошпўлатов, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳло Аҳророва, шоир Дилшод Ражаб, хонанда Азиз Ражабийлар мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритдилар.
Сўзга чиққанлар муҳтарам Президентимизнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда сўзлаган нутқи ҳамда мамлакатимиз аёлларига қилган мурожаатларини мазмун моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида меҳмонлар илм–фан, маданият, спорт каби йўналишларда ютуққа эришган ўқувчиларнинг оналарига ташаккурномалар топширдилар.