Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА “ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА — ЮРТ КЎРКИ” ШИОРИ ОСТИДА УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2024-03-16 14:42:21    64

PDF юклаш
Чоп этиш


"Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб қарши олиш учун бугун юртимизда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган тозалик ва ободлик ишларида Тошлоқ тумани аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда. 
Туман фуқаролари ўз маҳаллалари, кўчаларини чиқиндилардан тозалашмоқда. Бинолар ва ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаб, қуриб қолган шох-шаббаларни кесишмоқда. Дарахт кўчатлари экилиб, гуллар ўтказилмоқда.
Бугунги ҳашарда Тошлоқ туманидаги жами 51 та маҳалладан 20 мингтадан зиёд фуқаро иштирок этмоқда. Умумхалқ ҳашари давомида бир кунда 60 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. Бир сўз билан айтганда туманда "Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб қарши олиш учун тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.
Шунингдек, ҳашарда нуронийлар юртимизга тинчлик, дастурхонларга ва деҳқончиликларга барака тилаб дуолар қилдилар.