Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2024-03-19 08:38:36    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Тошлоқ туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Тошлоқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига тумандаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда эҳтиёжманд оилалар таклиф этилди.
Ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.