Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАРГА 20 СОТИХДАН ЕР МАЙДОНИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

×

 2024-04-24 16:16:26    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Тошлоқ туманида ҳам деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга 30 йил муддатга ижара асосида унумдор ер майдонлари ажратиб берилмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Хонариқ” МФЙда истиқомат қилаётган 15 нафар ёшлар 20 сотихдан ер олишди. “Хабибахон Илёс Саховати” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар майдон улар ихтиёрига берилди.
Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шухратжон Мусаевлар иштирок этиб, маҳалла ёшларига Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, ажратилган унумдор ер майдонларида деҳқончилик қилиб, оиласи даромадига ўз ҳиссаларини қўшишларини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, ёшларнинг даромад топишларига кўмаклашиш мақсадида дала майдонларига 300 минг дона қалампир кўчатлари етказиб берилди. Шу куннинг ўзида ёшлар томонидан кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.