Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ МАКТАБИ” МАВЗУСИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-24 17:14:46    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман прокуратураси ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги 12-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” мавзусида ёшлар фестивали ташкил этилди.
Ушбу тадбир ўқувчилар тарбиясида мактаб-оила-маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада кучайтириш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий ҳамда маънавий иммунитетни шакллантириш, уларда одоб-аҳлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш, оилаларда фарзанд тарбияси ва уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга бўлган эътибор ва масъулиятини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида миллий ҳунармандчилик кўргазмаси, мактабнинг 11-синф ўқувчи-қизлари иштирокида “Миллий либослар” кўргазмаси намойиши, “Ораста қизлар” танлови, 10-синф ўқувчилари ижросида “Миллий лапарлар”, “Ёш китобхон ўқувчи” ҳамда “Ёш пазанда” кўрик-танловлари ўтказилди. 
Тадбир сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи ғолибларига пул мукофотлари топширилди.