Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


51-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ” МАВЗУСИДАГИ ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-04-24 18:05:32    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси”да юртимиз умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини шакллантириш борасида муҳим вазифалар белгиланган.
Бугун тумандаги 51-умумтаълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди. 
Фестиваль доирасида Жадид маърифатпарварларининг ҳаёти ва адабий-маърифий меросини тарғиб этишга қаратилган «Миллат ойдинлари» тадбири, “Ўқувчи-ёшларда салбий ҳолатларга уринишларга мойилликни аниқлаш ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида психологик тренинг машғулотлар, уюшмаган ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шунингдек мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёш дастурчи”, “Ёш аскиячилар” ҳамда “Ёш пазанда” каби кўрик танловлар ҳам бўлиб ўтди. 
Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқитувчи ҳамда ёшларга эсдалик совғалари топширилди.