Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ”

×

 2024-04-27 16:11:30    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси”да юртимиз умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини шакллантириш борасида муҳим вазифалар белгиланган.
Бугун тумандаги 4-сектор  ҳудудида жойлашган  2-умумий  ўрта таълим мактабида  “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби”  ғоясини ўзида мужассам этган ўқувчи-ёшлар фестивалида  мактаб-оила-маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада кучайтириш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий ҳамда маънавий иммунитетни шакллантириш, уларда одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш, оилаларда фарзанд тарбияси ва уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга бўлган эътибор ва масъулиятини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,  маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилди. Фестивал доирасида  ўқувчиларнинг соғлом  турмуш тарзига ўргатиш ва соғлом овқатланишга бағишланган тадбир ҳам  ташкилланди. 
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик, беш ташаббус, мактабнинг 11-синф ўқувчи-қизлари иштирокида “Миллий либослар” кўргазмаси,  “Ораста қизлар” танлови, 10-синф ўқувчи-қизлари ижросида “Миллий лапарлар”, 1-4 синф ўқувчи-қизлари иштирокида “Ёш пазанда” тадбири, “Ёш китобхон ўқувчи” кўрик-танлови, 9-синф ўқувчи йигитлари ўртасида “Ош танлови”, “Андижон полкаси” тўгараги аъзоларининг чиқиши, гуллар ва қушлар байрами, жадид маърифатпарварларнинг ҳаёти ва адабий-маърифий меросини тарғиб этишга қаратилган “Миллат ойдинлари” тадбири намойиши, “Ўқувчи-ёшларда салбий ҳолатларга уринишларга мойилликни аниқлаш ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида психологик тренинг машғулотлари, шунингдек ўқувчилар ўртасида  стол тенниси,  шахмат-шашка, мини футбол,  “Қувноқ стартлар”  сингари спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқитувчи ҳамда ёшларга эсдалик совғалари топширилди.