Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЛКАН ИМКОНИЯТЛАР ВАТАНИ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН ФЕСТИВАЛ ЁШЛАРДА УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР ҚОЛДИРДИ

×

 2024-04-27 16:55:17    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистон улкан имкониятлар Ватани” мавзусида мактаб ўқувчилари иштирокида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. 
Мамлакатимизда баркамол авлод камолоти, ёшларнинг таълим тарбия олишлари, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига бугун давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Туманимиз ёшлари ҳам берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган холда кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқдалар.
Бўлиб ўтган фестивалда ўқувчи ёшлар ўз ютуқларини турли хил кўргазмаларда намойиш этдилар. Тадбир давомида “Гуллар ва қушлар” байрами, “Тасвирий санъат”, “Қўғирчоқ театри” ҳамда  “Бадиий ҳаваскорлик” тўгараги аъзоларининг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассуротлар қолдирди. Шунингдек, фестивал доирасида 6-7-синф ўқувчи-қизлари иштирокида каштачилик кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Ўқувчилар ўртасида “Ош танлови”, “Заковат” интеллектуал ўйини, спорт мусобақалари ўтказилиб, якунда ёшлар муносиб тақдирландилар.