Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САЙЛОВ – 2019: СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2019-11-09 16:44:48    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Заркент агросаноат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль кунги 926-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, туман округлари ҳамда участка сайлов комиссияларининг жами 626 нафар аъзоларига малакали тренерлар иштирокида “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Тошкент Давлат иқтисодиёт унверситети катта ўқитувчиси Ш.Ражабов раҳбарлигида туман “Ёшлар – келажагимиз!” жамғармаси раиси А.Сулаймонов, тарих ва ҳуқуқ ўқитувчилари Р.Абдураҳимов ва О.Каримов сингари малакали тренерлар иштирокида ташкилланмоқда. Семинар-тренингни талаб даражасида ўтишини ташкил қилиш мақсадида ҳар бир аудитория моддий-техник жиҳозлар билан таъминланган.

Семинар-тренинг давомида асосан  туман округлари ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзоларига сайлов қонунчилиги, сайлов кунигача ва сайлов куни амалга оширадиган ишлар батафсил тушунтирилмоқда. Аъзолар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблдар қайтарилмоқда. Семинар-тренинг жорий йилнинг 21 ноябрига қадар ўтказилади.

Д.Аҳмедов,

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари.