Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФАОЛЛИК КЕЛАЖАККА ЙЎЛДИР

 2019-12-04 20:01:36    201

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов бўлиб ўтади. Бўлажак сайловнинг аввалгилардан тубдан фарқ қилиши кутилмоқда. Чунки бу йилги сайловлар Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

Жорий йилнинг 25 июнь куни тасдиқланган мазкур кодексда сайловларга доир кўплаб янгилик ва амалиётлар киритилганлигини кўриш мумкин. Бир сўз билан айтганда кодекс билан сайловга оид бешта қонун ҳужжати ва Марказий сайлов комиссиясининг сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга оид ўнлаб қарор ва йўриқномалари ягона қонун ҳужжатига бирлаштирилди.

Эндиликда мавжуд сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Унга кўра ваколатли вакил сайлов комиссиясининг мажлисларида ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Сайлов кодексининг 6-бобида  кузатувчиларнинг сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб берилди. Эндиликда Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказиладиган тақдирда ягона сайлов участкаларини тузиш назарда тутилди.

Бундан ташқари ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалардан воз кечилди. Кодексда ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқаролар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганликлари кўрсатиб берилган. Бугунги кунда уларнинг Конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам сайлов участкаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ ва эркин намойиш этишлари билан боғлиқ имконият ҳар биримиз учун шараф ҳамда масъулият ҳам эканлигини унутмаслигимиз керак.

 Б. Эминов,

туман ИИБ ТЭҚКБ бошлиғи, подполковник.

И. Ҳайдаров,

туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, майор.