Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЧЕКЛИКЛАРНИНГ ҲУРСАНДЧИЛИГИ ЧЕКСИЗ

 2019-12-18 20:03:19    181

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизага маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан кейинги йилларда жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ёшларга кенг имкониятлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим муассасалари сони ва сифатини яхшилаш борасида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан туманимизда давлат тассаруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 20 тадан 26 тага етказилди, шунингдек кейинги икки йилда 59 та оилавий мактабгача таълим муассасалари, 3 та  хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасаси, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида туманимиздаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 42 фоизга етказилган бўлса, 2020 йил якунига қадар 51 фоизга етказиш режалаштирилган.

Чек маҳалла ҳудудида бир неча йиллар давомида ташландиқ, қаровсиз ҳолда турган эски мактаб филиали ва яна бир неча йиллар давомида мактабгача таълим муассасаси  бўлган бино ўрнида тадбиркор Муродилжон Сотволдиев томонидан янги, жаҳон стандартларига мос тарзда давлат ҳусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилди.

Фарғона миллий банки томонидан ажратилган 1.5 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига бунёд этилган “Планета детей” давлат ҳусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган. Шунингдек мазкур таълим ташкилотининг очилиши 20 та иш ўрин яратилишига асос бўлди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалладаги кекса-ю ёш, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар туманимизда олиб борилаётган амалий ишлар, бунёд этилаётган янгидан янги иншоотлар ҳамда яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталишиб, маҳалла аҳлини янги мактабгача таълим ташкилотининг очилганлиги билан муборакбод этдилар.

Албатта бу муассасанинг имкониятлари, шарт-шароитлари жуда юқори даражада. Жумладан рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилганлиги ҳудуд ёшларини чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада оширса, кўркам ва ҳашаматли бинода барча қулайликлар ва шарт-шароитларни яратилганлиги ёшларимизни келажакда билимли, яратилган имкониятлардан унумли фойдалана оладиган бўлиб камол топишларига асқотади.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.