Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАБРИК

 2020-01-08 18:44:25    295

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли Тошлоқ туман  Прокуратураси ходимлари!

Сизларни 8 январь - Прокуратура ходимлари куни муносабати билан қизғин муборакбод этаман.

  Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш  эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусияти.

Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир.

Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, Прокуратура – юридик ва жисмоний шахсларни жазоловчи орган эмас, балки ҳуқуқбузарликлар ҳамда қонунбузилишларини барвақт олдини олувчи, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, янги қонунларни кенг оммага етказувчи орган бўлганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сизларнинг қонун бузилишига қарши қаттиқ туриб, адолатли жамият қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган фаолиятингизни жуда қадрлаймиз! Тинчлик ва тараққиётимизнинг асосий гарови - Конституция ва қонун устуворлигини таъминланиши борасида улкан масъулиятингизни ҳис этамиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат,  юртимиз равнақи йўлидаги ишларингизда зафарлар  тилайман.

 

Шуҳрат Абдусаломов,

Тошлоқ туман ҳокими.