Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК” ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2020-01-09 16:08:46    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб жойларда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Тадбирларда туман ёшлари ўз фаолликларини кўрсатишиб, юртимизнинг асл посбонлари сингари мард, жасур ва албатта ватанпарвар бўлиб камол топишлари учун яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётганликларини намоён этмоқдалар.

Ватанпарвар ташкилоти Тошлоқ тумани ЎСТКда ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбир ҳам барчада катта таассурот қолдирди.  “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафи бурч”, “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда “Қадрли юртдошим Сиз ҳам ватан ҳимоячилари сафига қўшилинг!” деган умумий ғоя остида ўтказилган тадбирда спортнинг ҳаволи милтиқдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ҳам ўтказилди.

Беллашувда ўғил болалар ўртасида 17-мактаб ўқувчиси Ҳ.Аббосхонов, қизлар ўртасида ҳам шу мактаб ўқувчиси Д.Абдуқодировалар биринчи ўринни эгалладилар. Мусобақа сўнгида ғолиб ўқувчиларга Ватанпарвар ташкилоти Тошлоқ тумани ЎСТКнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.