Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

 2020-01-13 16:15:38    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 июль куни имзоланган “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаси”ни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4399-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини ҳудуддаги тадбиркорлар ҳамда кенг аҳоли қатламига тушунтириш бўйча шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан семинар-учрашувлари ўтказилиши белгиланган.

Белгиланган режа асосида бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда республика “Агробанк” бошқарув раиси биринчи ўринбосари Қ. Эркабоев, Республика Агросаноат агентлиги вакили К.Каримов, Марказий банк бош бошқармаси бошлиқ  ўринбосари Ш.Расулов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султановлар томонидан мазкур қарор мазмун-моҳияти ҳамда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.

Йиғилишда мутахассислар томонидан Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти фонди иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш”, Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш”, Осий тараққиёти банки иштирокидаги “Чорвачилик соҳасига қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳалари ҳақида ҳам керакли тушунчалар ва тавсиялар берилди.  Жумладан кредит маблағлари қандай йўналишларга ажратилиши, лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар, кредит шартлари ва қайтариш тартиблари, фоиз ставкалари ҳақидаги тушунчалар тадбиркорларга аниқ ва равшан етказилди. 

Учрашувда тадбиркорларнинг берган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.