Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мактаб ўқувчилари билан учрашув

×

 2020-03-13 18:46:50    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, жойларда, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Ёшлар билан очиқ руҳдаги мулоқотлари ташкил этилаётгани навқирон авлоднинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги хафтанинг илк куни ўзим таълим олган Тошлоқ тумани 4-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан ўтказган  учрашувим ва давра суҳбати ана шундай самарали тадбирлардан бири бўлди.

Тадбирда йиғилган ёшларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир давомида мактаб директори И.Турсунов иштирокида юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий билим ва дунёқарашга эга, турли ёт ғояларга қарши тура оладиган, мустақил фикрлайдиган шахсларни тарбиялаб вояга етказиш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш,  ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳамда бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, улар учун очиқ ва сифатли таълимни кафолатлаш, ёш авлодни қонунларга, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари  муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш мақсадида, улар билан савол-жавоблар ўтказилди. Учрашув давомида менга ҳуқуқ фанидан таълим берган устозим Илҳом ака Турсунов билан биргаликда ўқувчи ёшларга ҳуқуқ фани бўйича назарий ҳамда амалий тушунчалар бериб ўтдик.

Ҳусанбой Омонов,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.