Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФАОЛЛИГИДА

×

 2020-03-19 20:45:50    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизда тўйга тўёна билан боришдек яхши удум бор. Байрам баҳонасида турар жойларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳаракат қиламиз. Зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтирамиз. Жумладан ҳар йили Наврўз байрами олдидан юртимизда ўтказиладиган умумхалқ ҳайрия ҳашари кунларида ҳам ана шу ишлар эътиборимизда бўлади.

Жорий йилнинг 14-15 март кунлари мамлакатимизда ўтказилган “Обод юрт” умумхалқ ҳайрия ҳашари ҳам халқимизнинг янада жипслилиги ва аҳиллигини кўрсатди. Амалга оширилган ҳар бир тадбирда байрам руҳи намоён бўлди.

Туманимизда ҳам ҳашар кунларида 66 мингдан зиёд аҳоли, жумладан 40 минг нафарга яқин ёшлар қатнашдилар. Шу кунлари 34,4 километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. 60 гектардан ортиқ майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 32 минг тупдан зиёд манзарали, 13 минг тупдан зиёд мевали кўчатлар, бундан ташқари салкам 60 минг туп гул кўчатлари экилди.  65 та қабристонда кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 6 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди.

Туман бўйича шу кунлари 61 нафар моддий ёрдамга эҳтиёжманд оилаларга 5920 минг сўмликдан зиёд ёрдам кўрсатилган бўлса, 26 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларни таъмирлашда ёрдам кўрсатилди.