Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фирибгар “Кореячи” қўлга тушди

 2020-06-23 19:08:41    165

PDF yuklash
Chop etish


Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкий хуқуқини қўлга киритишдан иборат бўлади. Фирибгарликнинг ўзига хос хусусиятлари, нафақат, унинг содир этилиши усули, балки қонунда махсус белгиланган тажовуз қилиш предмети ҳам ҳисобланади.

Бугунги кунда юртимизда фирибгарлик жиноятининг ортиб бораётганлиги ачинарли ҳолат. Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, фирибгарлик, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Алдов, фирибгарлик, бирор нарсани сохталаштириш мусулмоннинг иши эмаслиги таъкидланган.

Бу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда афсуски, кўп ҳолатларда ушбу турдаги жиноятни келиб чиқишига жабрланувчиларнинг ишонувчанлиги, соддалиги ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундай жиноятлардан бири сифатида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан кўриб чиқилган жиноят ишини мисол тариқасида келтириш мумкин.

М.Исақов 2013 йил ёз ойларида ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида таниши Р.Маткаровга ўғли Б.Маткаровни Корея Республикасига ишга жўнатишга ёрдам беришини, бунинг учун 5000 АҚШ доллари пул кетишини айтиб алдаб, Р.Маткаровдан 4.700 АҚШ доллари (1 АҚШ долларини 31.12.2013 йилда ўзбек сўмига нисбати 2202.15 сўм, 4700х2202.15=10.350.105 сўм) ни, 2013 йил ноябрь ойида таниши Т.Назаровга ўғли В.Назаровни Корея Республикасига ишга жўнатишга ёрдам беришини, бунинг учун 4000 АҚШ доллари пул кетишини айтиб алдаб, Т.Назаровдан 1000 АҚШ доллари (1 АҚШ долларини 31.12.2013 йилда ўзбек сўмига нисбати 2202.15 сўм, 1000х2202.15=2.202.150 сўм) ва 100.000 сўмини, 2017 йил февраль ойида таниши А.Нишоновга ўғли И.Тўлановни Корея Республикасига ишга жўнатишга ёрдам беришини, дастлаб бунинг учун 4500 АҚШ доллари пул кетиши ҳақида, кейинчалик эса сарф-харажат ошганлигини, кўпроқ пул беришини айтиб алдаб, А.Нишоновдан 2017-2018 йиллар мобайнида анча миқдордаги 8000 АҚШ доллар (1 АҚШ долларини 24.12.2018 йилда ўзбек сўмига нисбати 8339,55 сўм, 8000х8339,55=66.716.400 сўм) ни, 2017 йил май ойида таниши Ш.Қосимовни Корея Республикасига ишга жўнатишга ёрдам беришини, бунинг учун 4000 АҚШ долларини кетишини айтиб алдаб, ундан анча миқдордаги 4000 АҚШ доллар  (1 АҚШ долларини 26.12.2017 йилда ўзбек сўмига нисбати 8120,07 сўм, 4000х8120,07=32.480.280) пулларни қўлга киритиб, пулларни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ваҳоланки, М.Исақов фуқаролардан пулларни олаётганида пул берганларни Корея Республикасига ишга жўнатиш ваколати бўлмаса-да, бу иш қўлидан келмаса-да, уларни алдаб мулкларини қўлга киритган.

М.Исақовнинг ушбу ҳаракатлари юзасидан дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судига берилган.

Суд, судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни кўздан кечириб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни муҳокама қилиб, судланувчи М.Қ.Исақовга нисбатан жазо тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида айбига тўлиқ иқрорлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлашни лозим деб топдим. Оила ва фарзандларимизга оз бўлса ҳам ҳалол ризқ топиб беришга ҳаракат қилайлик. Зеро, барака ҳалолликда экани ҳамда дунё ва оҳират саодатига эришишнинг асосий омили покликда эканлигини асло унутмайлик.

 

А.Хабибуллаев

жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.