Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Меҳнат ярмаркасида

×

 2020-09-22 18:06:54    178

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз ёшлар, таълим муассасалари битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида режа-жадвалга асосан бугун 1-сектор ҳудудидаги 44-умумтаълим мактабида   меҳнат ярмаркаси ўтказилди.Унда туман ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов, туман ҳокими ўринбосарлари, “Ҳунарманд уюшмаси” туман бўлими ва уюшмага аъзо ҳунармандлар қатнашдилар.Меҳнат ярмаркасида 68 та иш берувчи ташкилот, корхона ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлар 700 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.   Меҳнат ярмаркасида 143 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасида 15 нафар ёшлар касбга ўқишга юборилди. 33 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар меҳнат ярмаркасида ишга жойлаштирилди.Туманимиздаги “Экспо Коллор принт текс” кластер корхонаси ҳам ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари билан қатнашди.  Ярмарка давомида корхона томонидан юзга яқин фуқаролар билан шартномалар имзоланди.