Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди

×

 2021-06-10 15:08:07    193

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз ташаббуси билан 30 июнь - "Ёшлар куни" этиб белгилангани ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиш билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлди.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида "Ёшлар ойлиги" доирасида бугун туманимизда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви тумандаги Тошлоқ Хизмат кўрсатиш сервис техникумида ташкил этилди. 
Унда туман прокурори А.Худойберганов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошлоқ тумани бўлими бошлиғи А.Сулаймонов ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ва юздан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. 
Учрашувда туман прокурори Ахрорбек Худойберганов  томонидан ўтган давр мобайнида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича туманимизда амалга оширилган ишлар бўйича ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган "Беш муҳим ташаббус"ни - ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ёшларга мурожаат қилди. 
Учрашувда туман прокурорига мурожаат қилган ёшларнинг бир қатор муаммолари жойида ҳал этилди.

Достонбек Йўлдашев,

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.