Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Етиштирилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилмоқда

×

 2021-06-10 17:07:50    154

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев Юқориқишлоқ маҳалласида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа билан ҳам танишди. Қалъача ҳудудида "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган лойиҳа ҳудуддаги 30 гектар майдонда амалга оширилди. 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва рентабллиги паст бўлган ердан тумандаги 30 та тадбиркорларнинг ҳар бирларига бир гектардан ажратилган бўлиб, иссиқхоналар қуриб битказилди. У ерда лимончилик коперациясини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, жорий йилда тадбиркор-деҳқонлар томонидан лимон кўчати экилди. Иссиқхоналардан унумли фойдаланиш мақсадида деҳқонлар кўчат ораларига турли полиз экинларини ҳам парваришлашди. Бугунги кунда иссиқхоналарда бодринг, помидор, балгари, қаолампир, қовун, тарвуз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парвариш қилиниб, ҳосил йиғиштириб олинмоқда. Мазкур полиз экинлари эса экспортга чиқарилмоқда. 

Туман ҳокими масъулларга етиштирилган маҳсулотларни тез ва сифатли йиғиштириб олиш, экспортга ҳамда маҳаллий бозорларимизга етказиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича ҳам чоралар белгиланди. 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.