Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари 50 нафар битирувчига олтин ва кумуш медалларни топширдилар

×

 2021-07-01 17:59:49    138

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь - Ёшлар куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ўқувчилар, спорт, маданият, санъат соҳаларида турли танловлар ҳамда мусобақаларда муносиб ютуқларга эришган иқтидорлилар ва уюшмаган ёшлар вакиллари билан учрашди.
Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бўлими мутасадди ходимлари, устоз-мураббийлар, ёшларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Туман раҳбари ёшларни байрам билан қизғин муборакбод этиб, уларга ўз мурожаатини йўллади. 
Учрашувда тумандаги умумтаълим мактабларини тамомлаган энг иқтидорли ўқувчиларнинг 38  нафари олтин ва 12 нафари кумуш медаль билан тақдирланди.