Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Меҳнат ярмаркаси"да ишсиз фуқароларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилди

×

 2022-01-24 19:29:45    154

PDF yuklash
Chop etish


"Ўзбекистон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Зиёдахон Ҳалилова томонидан Тошлоқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сон касб-ҳунар мактабида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Ушбу ярмаркада ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари, тумандаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва юз нафарга яқин ишсиз фуқаролар иштирок этишди. 

Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқароларнинг 22 нафари  доимий ишга жойлаштирилди. Ўнга яқин фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиш белгиланди.

"Меҳнат ярмаркаси"га Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Н.Тилаволдиевлар ташриф буюришиб, фуқаролар билан суҳбатлашишди. Уларни доимий иш билан банд бўлишлари учун ўз тавсияларини беришди.