Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
2020-12-10 18:59:00 268
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги секторлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими А.Джурабаев очиб, йиғилганларни Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан муборакбод этди. Тантанали маросимда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Ҳабибуллаев сўзга чиқиб, конститутциямизда белгилаб қўйилган қоидалар, уларнинг жамиятимиз ривожи, фуқароларимизнинг яшаш тарзида тутаётган ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек мамлакатимизнинг Бош Қомусида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва мажбуриятлари акс этган қоидаларга алоҳида тўхталиб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш йўлида давлат ва жамоат ташкилотлари мунтазам ҳамкорликда фаолият олиб боришлари зарурлигига эътиборни қаратди. Туман маданият бўлими ходимлари ва “Райҳон” ашулла ва рақс халқ дастаси санъаткорларининг бадиий чиқишлари тадбирга файз-тароват олиб кирди. Байрам тадбирлари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.