Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз
2020-12-31 17:14:10 277
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан бугун туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги Оқ олтин тантаналар саройида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида ёшлар форуми ташкил этилди. Форумда 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Форумни туман ҳокими А.Джурабаев очиб жорий йилнинг 25 декабрь куни Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёшлари форуми” доирасида мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, тумандаги ишсиз ёшларни ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган хотин-қизларни ёшлар ва аёллар дафтарига киритиш орқали касб-ҳунарга йўналтириб, бандлигини таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020-2022 йилларда туманда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича қисқача тушунчалар бериб ўтди.