Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ёшлар дафтари"даги 123 нафар фуқароларга турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари тарқатилди
2021-04-09 21:36:25 212
Туманимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида юздан ортиқ ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, 43 дона тикув машинаси, 18 дона пайвандлаш жиҳози, 5 дона мотокултиватор, 1 дона дори сепиш ва 3 дона ранг сепувчи аппаратлар, 3 дона бетон бузувчи перфаратор, 25 дона моторли арра, 6 та компьютер жамланмаси, 1 дона сарторошлик анжомлари ҳамда 18 та печлар ўз эгаларига топширилди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.