Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Етиштирилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилмоқда
2021-06-10 17:07:50 225
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев Юқориқишлоқ маҳалласида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа билан ҳам танишди. Қалъача ҳудудида "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган лойиҳа ҳудуддаги 30 гектар майдонда амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва рентабллиги паст бўлган ердан тумандаги 30 та тадбиркорларнинг ҳар бирларига бир гектардан ажратилган бўлиб, иссиқхоналар қуриб битказилди. У ерда лимончилик коперациясини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, жорий йилда тадбиркор-деҳқонлар томонидан лимон кўчати экилди. Иссиқхоналардан унумли фойдаланиш мақсадида деҳқонлар кўчат ораларига турли полиз экинларини ҳам парваришлашди. Бугунги кунда иссиқхоналарда бодринг, помидор, балгари, қаолампир, қовун, тарвуз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парвариш қилиниб, ҳосил йиғиштириб олинмоқда. Мазкур полиз экинлари эса экспортга чиқарилмоқда.
Туман ҳокими масъулларга етиштирилган маҳсулотларни тез ва сифатли йиғиштириб олиш, экспортга ҳамда маҳаллий бозорларимизга етказиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича ҳам чоралар белгиланди.